UZ RU
бугун: 19.09.2019 | : :
Ишонч телефонлари: 223-61-41
info@suvoqava.uz
Махсус имкониятлилар
Бизнес-омбудсман аралашуви билан корхонага компенсация ундириб берилди ва ноқонуний ундирилган солиқ тадбиркорга қайтарилди

Бизнес-омбудсман девонининг Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи ходимлари “Asqar-Akram Akmal” хусусий корхонасининг манфаатини ҳимоя қилиб, Шеробод тумани иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилди. 

Маълум қилинишича, “Asqar-Akram Akmal” хусусий корхонасининг давлат ва жамоат эхтиёжлари учун буздирилган савдо дўкони ва ошхонаси биносининг бир қисми учун компенсация тўловлари ёки аввалгисига тенг қийматида ер майдони ажратиш ишлари амалга оширилмаган. 

Буздирилган биноларнинг баҳоси мустақил баҳоловчилар томонидан 129 миллион сўмга баҳоланганлиги сабабли мазкур компенсация тўловларини хусусий корхонага ундириб берилиши сўралган.

Бизнес-омбудсман девонининг Сурхондарё вилоятида фаолият юритувчи ходимлари аралашуви билан даъвогарнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, “Asqar-Akram Akmal” хусусий корхонаси фойдасига 129 миллион сўм компенсация ундирилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги “Sardoba Company” МЧЖ Юнусобод тумани давлат солиқ инспекция ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Аниқланишича, ДСИ томонидан ўтказилган камерал назорат натижасида “Sardoba Company” МЧЖга нисбатан қўшимча солиқ суммаси ҳисобланиб, Солиқ кодексининг 70-моддасига зид равишда жамият ҳисоб-рақамидан 54 миллион сўм ундирилган.  

Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, “Sardoba Company” МЧЖдан ноқонуний ундирилган солиқ суммаси қисқа муддат ичида тадбиркорнинг ҳисоб рақамига қайтарилди.

Манба: kun.uz