UZ RU
бугун: 19.09.2019 | : :
Ишонч телефонлари: 223-61-41
info@suvoqava.uz
Махсус имкониятлилар
Ёшлар иттифоқи 630 ёш оилага 3 йил аввал берилиши керак бўлган уйларни йил охирига қадар топширишга ваъда берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳамда Ёшлар иттифоқи мутасаддилари иштирокида “Ёшларда коррупцияга қарши курашиш бўйича фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарни шакллантириш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Журналистлар фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида катта ютуқларга эришган ёш оилаларга бошланғич тўловини тўлаб бериш шарти билан узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида “Ёшлар уйлари”ни бериш жараёни ҳозирда қандай кечаётгани ҳақида савол берди. 

Хусусан, 2017 йилдан буён Тошкент шаҳрида имтиёзли шартлар билан уй сотиб олиш учун, жамиятда фаол ва иқтидорли бўлган 630 нафар ёшга махсус сертификат топширилгани, аммо ҳанузгача уй-жойдан дарак йўқ экани қайд этилди.

“2019 йилнинг ярим йиллик даври мобайнида 150 нафар ёш оилага Чоштепада қурилган уйлар топширилди, — деди Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров. — Кўпчилиги ҳозир бориб яшамоқда”.

Мутасаддилар айни кунларда бу уйларни тўла қуриб битказиш ишлари якунланаётганини маълум қилди.

“Бу йилдан қолмайди, — деди Нодир Абдуқодиров. — Тошкент шаҳри миқёсида ҳужжат топширган, тегишли тартибда рўйхатдан ўтган ва тавсия этилган барча номзодлар йил охирига қадар ўзларига ваъда қилинган уйларга кўчиб киришади. Ҳеч қанақа муаммо йўқ. Дастлабки ўша 150 та номзод учун Ёшлар иттифоқи томонидан бошланғич бадал пуллари тўлаб берилган. Иттифоқ рўйхатдаги 600 дан ортиқ бошқа ёш оилаларнинг бадал пулларини ҳам сентябр ойи давомида тўлиқ тўлаб беради. Биз ўзимизга юклатилган барча вазифаларни бажарамиз”. 

 

Манбаа: kun.uz