UZ RU
бугун: 19.09.2019 | : :
Ишонч телефонлари: 223-61-41
info@suvoqava.uz
Махсус имкониятлилар
ВИЛОЯТИМИЗДА “СУВНИ АСРАНГ” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

ВИЛОЯТИМИЗДА “СУВНИ АСРАНГ” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Навоий вилояти “Сувоқава” ДУК ходимлари томонидан жорий йилнинг 27-28 июль кунлари жойларда “Сувни асранг” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, 85 нафар ходимлар иштирок этди.

Тадбир давомида, давлатимиз раҳбари томонидан аҳолини ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилаётган бир вақтда аҳоли томонидан тоза ичимлик сувидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ичимлик суви инсон ҳаётида қанчалик муҳум ахамиятга эга эканлиги, унинг ҳар бир томчисини асраб авайлашимиз кераклиги ҳамда истеъмол қилаётган тоза ичимлик суви бизгача қанчалик машшақтлар эвазига етиб келиши тўғрисида вилоят бўйича жами  400 тага яқин хонадон аҳолиси ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди ҳамда 8 та авария бригадасидан иборат ходимлар билан Навоий вилояти “Сувоқава” ДУК шаҳар ва туман филиалларида аниқланган 15 та авария ҳолатлари жойида бартараф этишга эришилди.

Жумладан, вилоят “Сувоқава” ДУК Навоий шаҳар филиали томонидан Чўтқара ва Дўстлик массивларида жойлашган 57 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан Гулистон ва Чўтқара массивларида аниқланган 2 дона авария ҳолатлари жойида бартараф этишга эришилди.

Шунингдек, вилоят “Сувоқава” ДУК Кармана туман филиали томонидан Дегарон, Янги ариқ ва Дўстлик маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 60 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Катта мачит, Кўхна қўрғон ва Бешкент маҳалла фуқоролар йиғинида 3 та авария ҳолати жойида бартараф этилди.

Шу билан бирга, вилоят “Сувоқава” ДУК Навбаҳор туман филиали томонидан “Қалонота”, “Меҳнат” ва “Арабсарой” маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 41 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Кармана тумани ҳудудидан туманга кириб келувчи сув қувиридаги Д-400 мм.лик сув тармоғида тамирталаб аҳволга келиб қолган задвежка таъмирланди ҳамда “Қизилтепа” маҳалласидан ўтувчи юқори босимли Д-250 мм бўлган сув қувири таъмирланди.

Бундан ташқари, вилоят “Сувоқава” ДУК Хатирчи туман филиали томонидан Янгиробот, Дамариқ ва Самарқанд маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 52 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Навбаҳор маҳалла фуқоролар йиғинида авария ҳолати жойида бартараф этилди.

Шунингдек, вилоят “Сувоқава” ДУК Нурота туман филиали томонидан Эшон Судур, Миришкор ва Чўя маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 35 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Будиқ, Саидато ва Турко маҳалла фуқоролар йиғинида авария ҳолати жойида бартараф этилди.

Шу каби, вилоят “Сувоқава” ДУК Қизилтепа туман филиали томонидан Ўзбекистон, Қалайи Азизон ва Фурқат, Сарой ва Гулзор маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 85 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Фурқат маҳалла фуқоролар йиғинида авария ҳолати жойида бартараф этилди.

Вилоят “Сувоқава” ДУК Конимех туман филиали томонидан Наврўз ва Дўстлик маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 4 та хонадон ноқонуний равишда ичимлик сувидан фойдаланганлик ҳолати аниқланиб, туман мажбурий ижро бюроси бўлимига қонуний чора кўриши учун юборилди ҳамда 40 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Наврўз ва Бирлик  маҳалла фуқоролар йиғинида авария ҳолати жойида бартараф этилди.

Шу каби, вилоят “Сувоқава” ДУК Томди туман филиали томонидан Томди булоқ Янги Томди маҳалла фуқоролар йиғинида жойлашган 30 та хонадонда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, авария гуруҳи томонидан аниқланган Дўстлик маҳалла фуқоролар йиғинида авария ҳолати жойида бартараф этишга эришилди.