UZ RU
бугун: 06.06.2020 | : :
Ишонч телефонлари: 223-61-41
Махсус имкониятлилар
Маълумот учун

Ўтган кун давомида (2020 йил 14 март) 15 та авария ҳолати бартараф қилинди: Навоий шаҳар бўйича –3 (ССТ–2, К–1), Кармана туман –8 (ССТ–7, ИСТ–1), Кизилтепа тумани. –6 (ССТ-6), Конимех тумани.–2 (ССТ–2), Навбаҳор тумани.–6 (ССТ–6), Нурота тумани.–2 (ССТ–2), Томди тумани.–1 (ССТ–1), Хатирчи тумани.–3 (ССТ–3).                                                                                                                                                                                                                               

Навоий вилояти "Сувоқава" ДУК директорининг виртуал қабулхонаси

Интерактив хизматлар

Сизнинг балансингиз

Чиқиш
Карздорликни аниқлаш
КАЛЬКУЛЯТОР
Электрон тўловлар
Кўп бериладиган саволлар

Совуқ сув учун:
Аҳоли учун 1 м3 сув - 1130 сўм.
канализация 1 м3 сув - 1050 сўм.
Бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун
1 м3 сув - 3350 сўм.
канализация хизмати учун
1 м3 сув - 2850 сўм

Ичимлик суви ҳисоб-китобини онлайн бошқариш учун Сиз, ҳудудингиздаги “Сувоқава” филиалига мурожаат этган ҳолда, шаҳсий кабинет очиш учун зарур бўлган ўзингиз тўғрингизда барча маълумотларни тақдим қилинг. (Эслатма: Операторга бериладиган маълумотларингиз аниқ кўрсатилган бўлиши талаб этилади)
Сиз томонидан тақдим этилган мобил телефон рақамингизга SMS тарзида логин ва пароль юборилади. Мобил қурилмангиздан Google Play орқали MJKOcabinet мобил иловани юклаб олинг. SMS орқали юборилган хабарда кўрсатилган логин ва паролни ушбу иловага киритиб, ўзингизнинг шаҳсий кабинетингиздан қўйидаги ишларни амалга оширишингиз мумкин:
✅ Ҳисоблагич кўрсатгичларини кўриш;
✅ Шаҳсий ҳисоб-рақамининг тўловлари бўйича жорий ҳолати;
✅ Қарздорлик миқдори;
✅ Тўловлар тарихи;
✅ Телефон рақамни ўзгартириш;
✅ Ҳисоб-китобларни таркибий қисмлари билан кўриш;
✅ Ҳисоблагич жорий кўрсатгичларини жўнатиш (Ҳисоблагич кўрсатгичларини камида ойида бир марта киритиб боринг);
Сиз эндиликда Ўзбекистон худудида мавжуд U-PAY, Payme, Click, Uzpaynet электрон тўловлар орқали тўловларни онлайн амалга оширишингиз мумкин (фақат шахсий хисоб рақамингизни (10та хонали) билсангиз бўлди).
Ушбу қўлланма Сизнинг вақтингиз ва ортиқча ҳаражатларингизни тежаш учун ҳизмат қилишига ишонамиз!

Албатта! Бунинг учун Сиз қўйидаги ишларни амалга оширишингиз талаб этилади:
Ушбу хабарнома хизматидан фойдаланиш учун биринчи навбатда “Сувоқава” ҳудудий филиалларга мурожаат қилган ҳолда, ҳозирда фойдаланаётган мобил телефон рақамингизни дастурга бириктиришингиз тавсия этилади (Агар дастурга мобил телефон рақамингиз бириктирилмаган бўлса).
Мобил рақамингиз дастурга бириктирилганлигига ишонч ҳосил қилган бўлсангиз, қўйидаги SMS ҳабарномани 3700 қисқа рақамига юборинг:
is-1 Қарздорликни текшириш;
is-2 Сув ҳисоблагичингизнинг дастурдаги оҳирги кўрсатгичи;
is-3 Шаҳсий кабинетга киришингиз учун логин ва парол олиш;
Ушбу қўлланма Сизнинг вақтингиз ва ортиқча харажатларингизни тежаш учун хизмат қилишига ишонамиз!

Бундай ҳолларда совуқ сув истеъмоли учун ҳисоб-китоб қуйидаги тартибда амалга оширилади.
- аҳоли учун - рўйхатга олинганлар сонига кўра 1 киши бошига сув истеъмоли нормаларига мувофиқ;
- корхоналар (юридик шахслар) учун:
1. Абонентнинг айби билан носозлик юзага келган бўлса (шу жумладан текшириш оралиғига риоя қилмаслик) - асосий сув ўтказгичларининг ўтиш жойи (кесишма орқали);
2. Абонентларнинг айби билан ишламай қолган тақдирда (шу жумладан текшириш оралиғига риоя қилмаслик) - олдинги 3 ой учун ўртача кунлик кўрсатгич бўйича, лекин 1 ойдан ошмаган давр давомида, бунда абонент ҳисоблагични таъмирлаши ёки алмаштириши шарт. Агар абонент бир ой ичида сув ҳисоблагичини таъмирламаган бўлса (ёки алмаштирмаса), тўлов асосий сув кириш жойларининг ўтиш жойига (кесишган қисмига) мувофиқ ҳисобланади.

Ҳар шарт. Чунки аҳоли сони (келиб чиқиши, чиқиб кетиши) тўғрисидаги маълумотлар мавжуд сув истеъмоли нормаларига (сув ҳисоблагичи бўлмаган тақдирда) мувофиқ ҳисоб-китобларни амалга оширишда зарур. Ўрнатилган ва рўйхатдан ўтган сув ҳисоблагичлари мавжуд бўлса, турар жой таркиби сувнинг ўртача кунлик истеъмолини аниқлаш, шунингдек аҳолини ҳисобга олиш учун зарурдир.

ВМнинг 194 қарорига мувофиқ истеъмол нормалар "Сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар томонидан сарфланган сув миқдори аҳоли истеъмолчилари учун — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган амалдаги сув истеъмоли нормаларига мувофиқ, сув бериш жадвалидан қатъи назар" деб белгилаб берилган. Бизнинг тариф нормаларни бу ердан кўришингиз мумкин.

Порталдан келиб тушган мурожаатлар